Юртимиз кўчаларида дорихоналарнинг кўплиги ҳақида бот-бот такрорланади. Бу бир томондан аҳоли орасида дори маҳсулотларига эҳтиёж ортиб бораётгани билан изоҳланса, бошқа томондан дори-дармон савдосида бозор муносабатлари яхши йўлга қўйилгани билан боғлиқ дейиш мумкин. Сўнгги йилларда юртимизда аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди, аҳолини ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилашга қаратилган 45 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Натижада, мамлакатимиз фармацевтика тармоғига сармоялар кўлами ошиб боришига ҳуқуқий замин яратилди. Бу борадаги ислоҳотларнинг натижалари ва келгусида кўзланган режалар ҳақида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевга бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.
Бунинг натижасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонда фармацевтика саноати соҳасида салмоқли натижаларга эришилди. Жумладан, дори воситалари ишлаб чиқарувчилар 5 йил давомида барча солиқларни тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг фармацевтика бозорида ўсиш динамикаси йилига 8-10 фоизни ташкил этиб, МДҲ давлатлари орасида энг тез ривожланаётган бозорлар қаторига кирди.
2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси қабул қилинган бўлиб, унга кўра, юқори сифатли дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида тайёрлаш ҳамда фармацевтика таълимининг халқаро илмий ҳамжамиятга изчил интеграциялашувини таъминлаш мақсадида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилди.
Бу борадаги ижобий ўзгаришлар рақамларда яққол кўзга ташланади. Чунончи, 2017 йилда 1,4 триллион яқин фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда 2,4 триллион сўмлик миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ушбу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ўртача 2 баробар ўсиб, дори воситалари ва тиббий буюмлар 1,2 миллиард шартли бирликдан ортиқни ташкил қилди.
Антибиотиклар;
Эндокрин тизими патологиясини даволаш дори воситалари;
Яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари;
Вирусларга қарши дори воситалари;
Меъда-ичак йўллари патологиясини даволаш дори воситалари;
Иммунобиологик дори воситалари;
Нафас аъзолари патологиясини даволаш дори воситалари;
Юрак-қон томир касалликларини даволаш дори воситалари;
Онкология касалликларини даволаш дори воситалари;
Болаларда сил билан инфекцияланишни эрта аниқлаш учун диаскин тестлари.
Булардан “Онкология касалликларини даволаш дори воситалари” гуруҳига мансуб дори воситалар 2020 йилда ўзлаштирилиб, ишлаб чиқариш ташкил этилди. Пандемия шароитида Ўзбекистонда COVID-19 ни аниқлайдиган тест-системаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бунинг натижасида 2017 йил республикада фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 149 та корхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 220 тани ташкил этмоқда.
Уларнинг 102 таси турли хил дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 30 таси тиббий техника, 80 таси тиббий буюмлар, 8 таси эса ҳам дори воситалари, ҳам тиббий буюмлар ишлаб чиқаради.
2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-такомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб фармацевтика фаолиятининг:
Бу каби имкониятлар эса маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони 3 532 тага етказилишига сабаб бўлди. Хусусан, айни пайтда маҳаллий фармацевтлар томонидан 3129 номдаги дори воситалари, 310 номдаги тиббий буюмлар, 93 номдаги тиббий техника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. “Асосий дори воситалар рўйхати”га киритилган 461 та дори воситаларининг 44 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини ташкил этмоқда.
Тошкент вилоятидаги “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида 141,5 миллион долларга тенг 6 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида тайёрлаш мақсадида Фармацевтика техник университети барпо этилмоқда. Шу мақсадда Буюк Британиянинг Сандерленд, Де Монтфорт ва Данди университетлари билан тажриба алмашиш йўлга қўйилди.
Юртимиздаги 220 та фармацевтика корхонасидан 56 таси(25 фоизи)да халқаро ва миллий стандартлар жорий қилинган, жумладан, 34 та корхонада
ISO 9001:2008, 7 та корхонада ISO 13485 халқаро стандарти, 15 та корхонада Ўзбекистон давлат стандарти ва 4 та корхонада бошқа давлатлар “GMP - Зарур ишлаб чиқариш амалиёти” стандарти жорий қилинган.
Фармацевтика соҳасига ҳалқаро стандартларни жорий этиш мақсадида соҳада фаолият юритаётган 1 200 нафар мутахассислар “Зарур амалиётлар” (GCP, GDP, GLP, GMP) стандартлари ва фармакологик назоратни ўзлаштириш бўйича ўз малакасини оширдилар.
Хитой, Россия, AҚШ, Белорусия, Миср, Германия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Япония каби давлатлар билан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик доирасида умумий қиймати 354,7 миллион долларлик 42 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда фармацевтика соҳасидаги импортни оптималлаштириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 220 та янги турдаги дори воситалари, тиббий техника ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, биринчи навбатда вакцина, онкологик, юрак қон-томир, ошқозон-ичак ва бошқа касалликларда қўлланиладиган дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Фурқат Санаев суҳбатлашди.
25.12.2021 1073