Итоги конкурса 2015

Мана беш йилдирки, Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш доирасида Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида тиббиёт, соғлиқни сақлаш ва экология соҳасидаги энг яхши журналистик ва махсус материаллар быйича «Тиббиёт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва экология» танлови якунларини чиқариш тадбири ӯтказиб келинмоқда. Жорий йилги тадбир доирасида маҳаллий Zamona Rano компанияси ваколатхонаси «SOS – Ӯзбекистон болалар қишлоқлари» ҳудудида экологик акциялар ӯтказилишини қӯллаб-қувватлагани ва уларда фаол иштирок этганлиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Шунингдек, «Халқ сӯзи» газетаси мухбири С. Маҳсумов, Uzbekistan today газетаси фотосуратчиси В. Харитонов, usmonov.uz сайти блогери Р. Усмонов, «Ӯзбекистон» телеканали муҳаррири ӯринбосари Г. Давланова, «Суғдиёна» газетаси бӯлим бошлиғи Д. Юсупбекова, Medical Express журнали жамоат мухбири Г. Кляцкий ва Medical Express журнали мухбири Д. Сайдаҳмедовалар тиббиёт, соғлиқни сақлаш ва экология соҳасидаги энг яхши журналистик ва махсус материаллар бӯйича «Тиббиёт, оналик ва болаликни муҳофаза щилиш ва экология» танлови ғолибига айландилар.

Мазкур танлов Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ӯзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қӯллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ӯзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ӯзбекистон экологик ҳаракати, шунингдек, Medical Express ихтисослашган тиббий илмийамалий журнали ва ассоциацияси томонидан ташкил этилди.Шунингдек, ушбу тадбир доирасида мактаб ыщувчилари ӯртасида «Онажоним табиат» мавзусида ӯтказилган энг яхши иншолар танлови, олий ыщув юртлари талабалари ва магистрантлари ыртасида ӯтказилган «Глобал ищлим ӯзгаришларига мослашиш бӯйича энг яхши ғоя – 2014-2015» танлови ғолиблари, эколог журналистлар, экологик ва тиббий ННТ фаоллари ва бошқалар диплом, соврин ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Medical Express мухбири.

Medical Express фотомухбири.

<div id="content" "="" style="padding: 0px 15px 10px; color: rgb(80, 80, 80); font-family: Arial, sans-serif;">
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
/uploads/news/2(46).jpg
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

05.06.2015 7307

Похожие новости