Пойтахтимизда «ИННОПРОМ 2021» кўргазмаси бўлиб ўтди

Пойтахтимизда «Иннопром. Йирик саноат ҳафталиги» бўлиб ўтди. «Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси дунё миқёсида 10 йиллик тажрибага эга бўлган Россиянинг энг йирик саноат кўргазмаси ҳисобланади. «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар марказида бўлиб ўтган мазкур кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Германия, Франция, Чехия каби ўнга яқин давлатлардан 300 дан зиёд йирик саноат компаниялари иштирок этди.

Кўргазмада транспорт ва энергетика машинасозлиги, саноат шаҳарлари учун технологиялар, тиббиёт асбобускуналари ва фармацевтика, металлургия ва материаллар, пластмасса ва каучуклар ишлаб чиқариш соҳасида эришилган ютуқлар намойиш этилди. Мамлакат тараққиётининг асосий омили бўлган саноатни ривожлантириш соҳасида давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболдаги янги-янги имкониятларни аниқлаш мақсадида ўтказилган мазкур кўргазма иштирокчилари бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар кўламидан ҳайратга тушиб, юртимизнинг имкониятлари нечоғли кенг эканлигини эътироф этишди.

Мазкур нуфузли кўргазмада Фармацевтика агентлиги директори, партиямиз фаоли Сардор Кариев ҳам иштирок этди. Агентлик ҳамда уюшма томонидан юртимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари, тиббиёт асбоб-ускуналари кўргазма иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.
— Ўзбекистон биз учун муҳим савдо ва иқтисодий ҳамкор бўлибгина қолмай, Россия компаниялари билан турли иқтисодий соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириб келаётган муҳим стратегик ҳамкоримиз ҳам ҳисобланади. Бу борадаги шерикчилик янада ривожлантирилади.
Ўзбекистонда бўлиб ўтган йирик саноат ҳафталигида 300 та Россия ком-паниялари иштирок этишининг ўзи, «Россияда ишлаб чиқарилган» тамғаси — олий сифат ва очиқ ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигимизни яна бир бор исботлайди, — деди Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Кўргазманинг биринчи куни жуда самарали, ишчанлик руҳида ўтди. Томонлар учун манфаатли бўлган кўплаб шартномалар имзоланди.
Шунингдек, кўргазма доирасида россиялик губернаторлар ҳамда ўзбекистонлик хокимлар иштирокида Россия — Ўзбекистон халқаро форуми ўтказилди.

Пресс-релиз материаллари асосида Medical Express мухбири тайёрлади.

 

http://medicalexpress.uz/uploads/medtexnika/photo5427246428029302170.jpg

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

http://medicalexpress.uz/uploads/medtexnika/photo5427326623658652075.jpg